Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шофеъийга усул илмини тузишга ёрдам берган нарса у пайтда исломий фиқҳ гуллаб яшнаган, Ислом мамлакатларида мужтаҳидларнинг фиқҳий тўпламлари чиқиб, мазҳаблар ҳам шакллана бошлаган эди. Мужтаҳидлар ва мазҳаб эгалари ўртасидаги мунозара фиқҳда ва далилларда бир неча жиҳатларни қамраб оларди. Мана шу муноқашалар умумий, кўп қиррали қоидалар, баҳс ва истинботларнинг асоси бўладиган меъёрлар ҳақида фикр юритишга ундади. Бу қоидаларни Шофеъий усули фиқҳ илмига оид бир тўпламда жамлади. Шофеъийнинг усулидаги ажойиб нарса шуки, у киши усули фиқҳда мантиқий йўналишни эмас, балки қонунчиликни маҳкам тутди. Чунки мантиқий йўналиш умматнинг уйғонишида, айниқса усули фиқҳда жуда хатарлидир. У киши суратлар ва назарий фаразларда оғишмай, мавжуд воқедаги ишларни танлади, яъни шаръий нусусларни олиб, нассни ҳамда насс далолат қилган ва инсон мушоҳада қилган воқе доирасида турди. Шофеъий насх ва насх қилинган нусусларда насх собит бўлган масалаларни, оят ёхуд ҳадисга, ёки Расулуллоҳ с.а.в.дан келган насхга далил ҳадислар ёки саҳобалардан келтирилган хабар ва ҳукмлар билан насх қилиш қоидаларини тасдиқлаган. Шофеъийдан кейингилар икки оят ёхуд икки ҳадис орасидаги зидликни кўрса, уларнинг бири иккинчисини насҳ қилади, деб қаттиқ янглишди. Шофеъий эса бир қоидани олганда унга мантиқий муқаддималарни келтирмайди. Балки ҳадисдан, саҳобаларнинг фатволаридан олган манбаларини кўрсатади. Шофеъийнинг мустаҳкам қоидаларни истинбот қилишдаги йўналишлари амалий бўлиб, унда воқега, далилларга ҳамда улар маҳсус (яъни ҳиссий) воқеларга мувофиқ келишига таянарди. Шофеъийнинг усулида кўзга ташланиб турувчи нарса шуки, ўзининг муайян тариқати бўлиши билан бирга, истинбот учун мутлақ эркин, ҳар қандай тариқатга яроқли қоидалардир. Шофеъийнинг тариқати тўғри ва нотўғри раъйларни билиш учун ўлчов ҳамда инсон ўзига ҳукмларни истинбот қилиш учун қандайдир тариқатни тузиб олганига қарамасдан, бемалол фойдаланадиган қонундир. Шофеъий усули, гарчи унга боғлиқ бўлса-да, ўз мазҳабининг усули эмас, уни ўз мазҳабини ҳимоя қилиш, ўз йўналишларини баён этиш учун ёзмаган, балки у истинбот қоидаларидир. Шофеъийни ўз усулларини ёзишга ундаган нарса мазҳабпарастлик майли эмас, балки ижтиҳод усулларини белгилашга қизиқиш ва мужтаҳидларга муайян чегарани тузишга рағбатидир. Мақсаднинг ростлиги, усули фиқҳ илмини тузишдаги тушунчаларнинг тўғрилиги Шофеъийдан кейинги мужтаҳид ва уламоларга, хоҳ улар Шофеъийнинг раъйларига қарши, хоҳ фикрларини қувватловчи бўлишсин, барибир ўз таъсирини ўтказди. Ҳатто, уларнинг йўналишлари турлилигига қарамасдан, кўп қиррали қоидаларини тузиб, тушуниш ва истинбот қилишда умумий қоидаларга мувофиқ иш тутишарди. Шофеъийдан кейин фиқҳ илгаригидек фатво ва масалаларга эмас, балки мустаҳкам усулга асосланадиган бўлди. Лекин уламоларнинг ҳаммалари усули фиқҳда Шофеъийнинг изидан юрган бўлсалар ҳам, лекин фиқҳий йўналишларнинг турфа хиллигига қараб,

 

237-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260